Исроил бош вазири касалхонага ётқизилди

Кеча, 15 июль куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳушини йўқотиб, шифохонага ётқизилди.
Маълумотларга кўра, Нетаньяху уйда ҳушидан кетиб, йиқилиб, бошидан қаттиқ жароҳат олган. Шундан кейин у тезлик билан шифохонага олиб келинган.
Касалхонада бош вазир бошидан олган зарба натижасида ҳеч қандай жароҳат олмаганига ишонч ҳосил қилиш учун текширувдан ўтказилган.
Бош вазир идорасининг таъкидлашича, қўшимча текширувлардан сўнг Биньямин Нетаньяхунинг соғлиғи яхши. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва якшанба (бугун) куни касалхонадан чиқади.
Маълумот учун, 2022 йилнинг октябрь ойида ҳам 73 ёшли Нетаняху ибодатхонада касал бўлиб шифохонага ётқизилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter