Исроил расман уруш ҳолатида экани эълон қилинди

Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси мамлакат «уруш ҳолати»га кирганини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси баёнотида айтилади, деб ёзади The Time of Israel.
Қайд этилишича, ҳукумат тўғрисидаги қонуннинг 40-бандини киритиш маъқулланган – у уруш ҳолатини эълон қилиш тартибини назарда тутади. Охирги марта бу банд 50 йил олдин, 1973 йилда кучга кирган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни эрталаб Исроил армияси Ғазо секторидаги ҲАМАС гуруҳи Исроил томон ракета отганини маълум қилди. Бунга жавобан мамлакат мудофаа кучлари Ғазода ҳарбий операция бошлади.
Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абул Ғайт Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. «Исроилнинг зўравон ва мутаассиб сиёсатни давом эттириши яширин бомба каби таъсир кўрсатади, яқин истиқболда минтақада барқарорлик ўрнатиш имконини йўққа чиқаради», – дейди АДЛ раҳбари.
АҚШ «ҲАМАСнинг Исроилга даҳшатли террорчилик ҳаракатларини» қоралаган. Жо Байден бош вазир Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали мулоқотда Қўшма Штатлар Исроилга уруш учун ҳар қандай кўмакка тайёрлигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter