Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилнинг Ғазодаги қирғини ҳақида анимацион филм тайёрланди

Исроилнинг Ғазодаги қирғини ҳақида анимацион филм тайёрланди

Ғазо секторидаги қирғиннинг бир йиллиги муносабати билан «Анадолу» агентлиги Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан буён анклавда содир этган жиноятлари ҳақида 13 тилда қисқа метражли анимацион филм суратга олди.

Филм Исроилнинг Фаластин ҳудудида амалга оширган ва ўн минглаб тинч аҳолини ўлдирган қирғини ҳақида ҳикоя қилади.

Асар бомбалар натижасида уйидан айрилган болакайнинг «Қаерга борамиз?» деган саволи билан бошланади.

Видеода Исроил армиясининг фаластинликларга эвакуация буйруғини бериб, уларни гўёки «хавфсиз зоналар» деб аталмиш ҳудудга сургани ва эксклав ичида миграцияга мажбур қилинганига эътибор қаратилади.

Фаластинликлар ҳужумлардан қочиш учун хавфсиз деб аталмиш ҳудудларга боришга урингани сари Исроил армиясининг тўғридан-тўғри бомбалари ва ўқларига дучор бўлишади.

Қайд этилишича, Исроил учун Ғазо секторида тинч аҳолини бир жойдан иккинчи жойга «суриш» амалда «ўйинга айланган».

«Ғазо секторидан қочиш ўлимга боришдан фарқ қилмайди», — дейди матн муаллифлари.

Анимация Ғазо секторидаги Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг фотосуратлари билан якунланади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 42 минг одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг