Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Измирдаги тураржой биноси ёниб кетди

Измирдаги тураржой биноси ёниб кетди

Бугун Туркиянинг Измир шаҳридаги элита тураржой мажмуасида номаълум сабабга кўра кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ёнғин жума куни эрталаб, Измир ғарбидаги Еникале ҳудудидаги уйда содир бўлган.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожанинг Twitter’да ёзишича, ёнғин оқибатида 7 киши жабрланган. Улардан 6 нафари карбонат ангидрид газидан заҳарланган.

Измир губернатори Селим Кошгернинг айтишича, қурбонлар йўқ. Бироқ  уйнинг кириш қисми бутунлай ёниб кетган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг