Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон бозорида нефть нархи яна пасайишни бошлади

Жаҳон бозорида нефть нархи яна пасайишни бошлади

Фото: «Vesti.ru»

Жаҳонда нефть нархлари чоршанбадан пайшанбага 2 долларга ёки 2 фоизга пасайиб ўтди. Пайшанба тонгида ҳам пессимизм сақланиб қолди — нархлар бир маромда пасайишда давом этиб, «қора олтин» яна 0,4 долларга қадрсизланди. Таҳлилчилар нарх пасайишига аниқ бир сабабни топиша олмаяпти, чунки улар кўп...

Соат 11:30 ҳолатига, Лондондаги интерконтинентал ICE биржаси маълумотларига кўра, Европа эталонидаги Brent маркасидаги нефтнинг баррели 44,25 доллардан, Америка эталонидаги WTI маркали нефтнинг баррели 41,40 доллардан сотилган.

Мавҳумлик

Сабаблар кўп. Биринчидан, сармоядорлар Навальний иши Россия ва АҚШ-ЕИ ўртасидаги «санкция урушлари»да янги саҳифа очишидан қаттиқ ташвишга тушишган: бу ҳолат иқтисодий таназзуллар, чекловлар, нефть истеъмоли камайишига олиб келади. Иккинчидан, инвесторлар доллар мустаҳкамланаётган бир пайтда нефть фьючерсларини сотишга ўтишди.

Булардан ташқари, «Лаура» довули кетганидан кейин Мексика кўрфазида нефть қазиб олиниши тикланиши, ОПЕК+ нефть қазиб олиши бўйича «Bloomberg» ва «Reuters» баҳолашлари чиқиши каби омиллар. Маълум бўлишича, ОПЕК+нинг барча аъзолари ҳам ўз мажбуриятларини бажармаган. Масалан, августда нархларни барқарорлаштириш учун қазиб олишни камайтиришга келишган мамлакатлар акс йўлни тутиб, суткалик меъёрни «Bloomberg» ҳисоб-китобларига кўра 0,55 миллион баррелга — 23,94 миллион баррелгача, «Reuters» ҳисоб-китобларига кўра, 0,95 миллион баррелга — 24,27 миллион ​баррелгача оширишган.

Россия август ойида нефт қазиб олишни 9,86 миллион баррелгача (июлда — 9,37 миллион баррель эди) оширган.

Ўз квотасини энг кўп ошириб юборганлардан бири Бирлашган араб амирликлари. Август давомида суткалик мўлжални 1,2 миллион баррелга оширишга келишилган эди. Ўтган ойда иккинчи энг катта ўсиш айнан БААга тўғри келди — суткалик мўлжал 100 минг баррелга ошириб юборилиб, 2,693 миллион баррелгача етди. Энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруий ушбу ҳолатни мамлакатда ёзги энергия сарфи кўпайгани (кондиционерлар, совуткичлар) билан изоҳлади. Вазир сентябрдан БАА нефть экспортини 30 фоизга қисқартиришига ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг