Жанубий Кореяда янги президент сайланди

Жанубий Кореяда янги давлат раҳбари номи аниқ бўлди.
"Тобуро" либерал-демократик партиясидан номзод Ли Чжэ Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди. Унга сайловчиларнинг деярли 49 фоизи овоз берди.
61 ёшли Ли камбағал деҳқон оиласида туғилган бўлиб, ҳуқуқшунослик соҳасида таълим олган. У 2010-2017 йилларда Соннам шаҳрини, 2018-2021 йилларда эса Кёнгидо провинциясини бошқарган. 2022 йилдаги президентлик сайловларида у Юн Сок Ёлдан 1 фоиздан ҳам камроқ фарқ билан мағлуб бўлган.
Ҳукмрон партиядан номзод бўлган Ким Мун Су эса 42 фоиздан ошиқроқ овоз тўплади. У аллақачон ўз мағлубиятини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил охирида Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиши ортидан лавозимдан кетди. Собиқ раҳбар зўрға қамоқ жазосидан қутилиб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter