Жанубий Кореянинг тўрт саноат гиганти
Жанубий Корея тадқиқотлар институти (Korea CXO Institute) мамлакатнинг энг йирик саноат гигантларини аниқлади.
«Samsung» ўзига хос кучли тўртликнинг мутлақ етакчиси — ўтган йили компания 414 трлн. вона (~$347,2 млрд.)га баҳоланган.
Кейинги ўринларда: «Hyundai Motors» (~$184,5 млрд.), «SK» (~$182 млрд.) ва «LG» (~$108,2 млрд).
Таъкидланишича, охирги йилларда катта шиддатли ўсиш кўрсаткичларига эришаётган «SK» саноат гуруҳи иккинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин.
Рейтингни тузишда сўнгги беш йилдаги активлар ҳажми, савдо кўрсаткичлари, хизмат ва маҳсулотлардан тушган фойда каби омиллар ҳисобга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter