ЖССТ: тамаки чекиш 2018 йили 8 миллион кишининг умрига завол бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботига кўра, 2018 йили тамаки чекиш оқибатида сайёрамиздаги 8 миллион киши вафот этган.
Шунингдек, ташкилот хабарига кўра, яна 1 млн. киши пассив чекиш оқибатида дунёдан кўз юмган.
Тамаки таркибида инсонни аста-секин ўлдириб борувчи 4 мингдан ортиқ заҳарли моддалар бор.
Чекишдек зарарли одатнинг шаклланиши тамаки саноатининг бўйнида: сайёрамиздаги 1 млрд. 200 млн. (!) киши кашанда ҳисобланади, ҳар иккинчи бола пассив чекишга одатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter