ЖССТ янада хавфли пандемия билан қўрқитмоқда
Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти вакиллари инсоният учун COVIDдан ҳам хавфлироқ янги пандемияни башорат қилмоқда.
Куни кеча, 23 май куни Женевада бўлиб ўтган йиллик ассамблеяда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус янги пандемия хавфини инкор этиб бўлмаслигини айтди.
«Янги касаллик ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бошқа вариантнинг [COVID] пайдо бўлиш хавфи сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, янада ҳалокатли потенциалга эга бўлган янги патогеннинг пайдо бўлиши хавфи мавжуд», деди ташкилот бош директори.
Тедрос Гебрейесус, шунингдек, бутун дунёни келажакда таҳдидга бирдек жавоб беришга тайёр бўлишга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter