Канада бош вазири Жастин Трюдо «тошбўрон»га йўлиқди
Канада бош вазири Жастин Трюдога сайловчилар билан учрашув вақтида тошлар ёмғири остида қолди. Бу Онтарио штатининг Лондондаги сайловолди кампанияси тугаганидан кейин автобусга чиқаётганда содир бўлди, деб хабар беради CTV.
Тошлар Трюдо ва унинг соқчиларига теккан, лекин жиддий зарар етказмаган.
Телеканал маълумотларига кўра, фуқаролар бош вазир билан учрашувга келишган, улар Трюдонинг сиёсатига, шу жумладан аҳолининг айрим гуруҳлари учун коронавирусга қарши мажбурий эмлашга қарши чиқишган.
Якшанба куни Трюдога Ню-Маркетда (Онтарио) митингида ҳужум уюштирилган.
Жастин Трюдо Канадани 2015 йилдан бери бошқариб келади. У мамлакатни узоқ вақт бошқарган консерваторлар лидери Стивен Харперни мағлубиятга учратганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter