Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каспий денгизида тюленлар оммавий нобуд бўлмоқда

Каспий денгизида тюленлар оммавий нобуд бўлмоқда

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида сўнгги уч ҳафтада Каспий денгизи қирғоғидан мингдан ортиқ тюленларнинг жасади топилган.

Дастлаб улар Тупқароғон туманидан топилган. Ҳозир жасадларни Қорақиён тумани ва Оқтов шаҳри чегарасидан ҳам йиғиб олишмоқда. Ҳозирга қадар 1 034 та ўлим ҳужжатлаштирилган.

«Бунга табиий ҳодисалар, жумладан, сув остидаги зилзилалар натижасида атмосферага чиқадиган табиий газлар сабаб бўлиши мумкин. Тюленларнинг нобуд бўлиши сабаблари бўйича якуний хулосалар 3-4 ой давом этадиган лаборатория тадқиқотлари тугагандан сўнг олинади», – дейилади Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

Мамлакат экология вазирлиги эса ҳолат юзасидан лаборатория-таҳлилий назорати бўйича комиссияси тузилганини, мазкур комиссия ҳайвонларнинг ўлими сабабларини ўрганиш учун воқеа жойида ишлаётганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг