Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кечиккан мерос: жияннинг қувончи узоққа чўзилмади

Кечиккан мерос: жияннинг қувончи узоққа чўзилмади

Фото: Il Mattino

Италиянинг Кунео шаҳрида яшовчи 51 ёшли эркак амакисининг ўлимидан сўнг мерос ҳужжатларни расмийлаштириш чоғи кутилмаган бойликка дуч келди. Марҳум амакиси 2 млрд лира пулни банк қутисига яшириб кетган экан.

Амалдаги курс бўйича бу 1 миллион евродан зиёдроқ пул.

Аммо банк эски лираларни еврога ўтказишдан бош тортди. Чунки мамлакатда лираларни муомаладан йиғиштириш ва алмаштириш муддати бундан 14 йил аввал, яъни 2012 йилда тугаган.

Меросхўр катта бойликдан осонгина воз кечмоқчи эмас. У адвокат ёллаб, банк устидан судга даъво аризаси киритди. Даъвогарнинг асосий далили шундаки, у лираларни олдинроқ алмаштира олмасди, чунки бу пул борлигидан умуман бехабар бўлган ва пулларнинг мавжудлиги фақат меросни расмийлаштириш давомида аниқлаган.

Эскирган пуллар янгисига алмаштириладими ёки фуқарога товон пули тўланадими — бунга суд қарори аниқлик киритади. Узоқ йиллар «тинчгина» ётган пуллар ҳали кўп одамни югуртиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг