Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўп уйқу ўлим хавфини оширади

Кўп уйқу ўлим хавфини оширади

Фото:«Globallookpress.com»

Япониялик олимлар 60 ёшдан ошган кишиларнинг қушуйқуси ёки ҳаддан зиёд кўп ухлаши ўлим хавфининг ошишига олиб келишини аниқлашди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг шу ҳақдаги мақоласи «Journal of the American Geriatrics Society»да чоп этилди.

Тадқиқотда 1517 киши қатнашди ва 10 йил мобайнида уларнинг ухлаши кузатиб борилди. Бу муддатда 294 нафар кўнгиллининг ақли заифлашган, 282 нафари эса ҳаётдан кўз юмган.

Кам ёки кўп ухлаш ёш ва жинс ўртасида фарқ қилиши мумкин. Шу боис ҳар ким қанча ухлашини ўзи назорат қилиб бориши тавсия этилади. Масалан, 5 соатдан кам ёки 10 соатдан кўп ухлайдиганлар оромини 6 ёки 9 соат қилиб белгилаши мумкин.

Ўтган ой Швециянинг Стокҳолм университети олимларининг мақоласи чоп этилди. Унда ёзилишича, дам олиш кунлари меъёридан кўп ухлаш келгусидаги уйқуларга компенсация бўлиб, ўлим хавфини камайтирар экан. Шу боис 65 ёшдан катталар учун қисқа муддатли уйқу кифоя экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг