«Коронавирус йили»да миллиардерлар мисли кўрилмаган даражада бойиди — «Forbes»
Коронавирус пандемияси ҳукм сурган 2020 йилда жаҳон миллиардерлари бойлигига 1,9 триллион доллар қўшилди. Ушбу маълумот «Forbes» томонидан тақдим этилди.
Таъкидланишича, ҳаммадан кўп хитойлик 400 нафар миллиардер бойиди: уларнинг бойлигига бир йилда 750 миллиард қўшилиб, жами 2 триллион долларга етди.
Бойиш борасида америкалик миллиардерлар иккинчи — 2020 йилда 560 миллиард қўшилган, жами 4 триллион доллар.
Учинчи ўринда француз бойлари: 95 миллиард қўшилган, жами 500 млрд. доллар.
«Forbes»га кўра, 2020 йил 11 декабр ҳолатига кўра, жаҳон миллиардерлари умумий бойлиги 11,4 триллион долларга етган, бу ўтган йилгисидан (9,5 триллион) 20 фоизга юқори.
«2020 — пандемия оқибатида иҳоталанишлар, сиёсий эврилишлар ва энг бой одамлар мисли кўрилмаган даражада бойиган йил бўлди», дейилади мақолада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter