Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кубага метеорит тушди ва портлади

Кубага метеорит тушди ва портлади

Кубалик сейсмологлар оролнинг шарқига метеорит тушганини ва портлаш содир бўлганини қайд этишди, деб хабар берди Cubadebate нашри.

«22.06 да Моа сейсмологик станцияси осмонда бир нечта ёруғлик ҳодисаларини қайд этди. Воқеа гувоҳларига кўра, қизил ва оқ ёруғлик қайд этилган, сўнгра кучли портлаш содир бўлган», дейилади газета веб-сайтида.

Миллий сейсмологик тадқиқот раҳбари Энрике Аранго Ариас ҳақиқатда метеорит тушган бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган.

«Датчикларнинг кўрсаткичларига қараганда, бу ерда содир бўладиган одатий портлаш эмас эди, аммо шундай хусусиятларга эга ҳодиса бўлгани учун бизнинг ускуналаримиз зарба тўлқинини қайд этди», — дейди эксперт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг