Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кутилмаган муаммо: Японияда пластик карталарга ажратилган рақамлар тугаб қоляпти

Кутилмаган муаммо: Японияда пластик карталарга ажратилган рақамлар тугаб қоляпти

Фото: «Pinterest»

Японияда кутилмаган муаммо юзага келди: кредит карталари (пластик карталар) учун ажратилган рақамлар тугаб бормоқда. Масала жуда нозик — фурсат эса оз.

Японлар ҳам карталарида 16 хонали рақамларни ишлатишади — халқаро тўловга мўлжалланган барча карталар сингари. Бироқ уларга 16 хонали рақамлар озлик қилиб қолди.

Ҳукумат нақд пулсиз тўловларни рағбатлантира бошлагач, Японияда кредит карталарига талаб ҳар қачонгидан-да кўпайиб кетди. Ўртада коронавирус бўйича вазият карталарнинг аҳамиятини янаям ошириб юборди. Ҳамма интернет орқали харид қилишга ўтиб олди.

Картадаги ўн олти хонали рақамлар Visa ва Mastercard сингари халқаро тизимлар билан ҳамкорлик учун керак.

Бир қарашда 16 хонали рақамлардан комбинациялар ясаш сон-саноқсиздек туюлади. Аслида ундай эмас.

Картадаги дастлабки олти рақам мамлакат, бренд, хизматга доир ахборотни ўз ичига олади. Мижознинг индивидуал рақамини ясаш учун атиги 10 та рақам қолади. Қолаверса, ҳисоб тури ҳақида маълумот ҳам шунинг ичида.

Япониядаги кредит карталари ишлаб чиқарувчилар масалани ечишга уринишмоқда: хусусан, 16 хонали рақамлаш тизими ёнига 17 хоналисини ҳам қўшишмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг