Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳатма Гандининг хоки ўғирлаб кетилди

Маҳатма Гандининг хоки ўғирлаб кетилди

Фото: AP

Ҳиндистон миллий-озодлик ҳаракати етакчиси Маҳатма Гандининг хоки мемориалдан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «РИА Новости» «India Today»га асосланиб хабар берди.

Маҳатма Ганди 1948 йилнинг январида ўлдирилганидан сўнг, уни жасади кремацияланган (ўтда куйдирилган), хоки бир неча қисмга бўлинган, шулардан бири Мадхя-Прадеш штатидаги мемориалда сақланаётган эди.

Ҳодиса Гандининг 150 йиллиги нишонланган куни юз берди, буни «миллат отаси» хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун келган маҳаллий кенгаш раҳбари Гурмит Сингҳ сезиб қолди. Камига номаълум шахслар мемориалга кираверишда «миллат сотқини» деган ёзувни қолдиришган.

«Афтидан, бу Гандининг қотили — Натхурам Годзе мухлисларининг иши. Бу нафратга дарҳол чек қўймоғимиз, полиция айбдорларни тезда аниқлаб, тутиш чораларини кўриши даркор», — деди Гурмит Сингҳ.

Моҳандас Карамчанд (Маҳатма) Ганди 78 ёшида (1948 йилнинг 30 январь куни) радикал миллатчи Натхурам Годзе томонидан ўлдирилган. У Гандини ҳиндларнинг манфаатларини мусулмон аҳоли фойдасига қурбон қилишда айблаганди. Қотилликни амалга оширган Годзенинг ўзига ҳам ўлим жазоси тайинланиб, ҳукм 1949 йилнинг ноябрида ижро этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг