Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марс сайёрасида катта миқдорда сув захираси топилди

Марс сайёрасида катта миқдорда сув захираси топилди

Марс устида ҳаракатланувчи Trace Gas (TGO) космик кемаси Марс каньон тизимида катта миқдорда сув борлигини аниқлади. Маринер водийларида топилган сув Марс юзаси остида яширинган. Бу ҳақда Esoreiter.ru маълум қилмоқда.

Топилган сув омбори 45 000 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллайди.

«Trace Gasнинг имкониятлари туфайли биз бир метр пастга қараб, сайёра юзаси остида нима содир бўлаётганини билиб оламиз ва аввалги тадқиқотларда топилмаган сувга бой «воҳалар»ни топа оламиз», — дейди Москвадаги Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институтидан Игор Митрофанов.

Бу кашфиёт космик кемадаги юқори аниқликдаги эпитермал нейтрон детектор телескопи (FREND) томонидан амалга оширилган. У Маринер водийси каньон тизимида  юқори миқдорда водород бўлган ҳудудни аниқлади.

«Агар биз кўриб турган водород сув молекулалари билан боғланган деб ҳисобласак, бу ҳудуддаги сирт материалининг деярли 40 фоизида сув мавжуд деганидир»,— дея қўшимча қилди Игор Митрофанов.

Жамоа орбитал томонидан топилган сув муз ёки тупроқдаги бошқа минераллар билан кимёвий боғланган сув шаклида бўлиши мумкинлигини айтди. Бироқ, бошқа кузатишлар шуни кўрсатадики, Марснинг бу қисмида кузатилган минераллар одатда бир неча фоиз сувни ўз ичига олади, бу сўнгги кузатувлар таклиф қилганидан анча кам.

Марсга пастроқ кенгликдаги қўниш миссиясини режалаштиришни ҳисобга олсак, сайёрада бундай сув таъминотини топиш Қизил сайёрага бўлажак миссиялар учун жуда фойдали бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг