Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майкл Жордан кийган кроссовка 1,47 миллион долларга сотилди

Майкл Жордан кийган кроссовка 1,47 миллион долларга сотилди

АҚШлик баскетбол юлдузи Майкл Жордан кийган кроссовка рекорд даражада, яъни 1,47 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда BBC Newsга асосланиб Интерфакс маълум қилди.

Кроссовкалар якшанба куни Лас-Вегас шаҳридаги «Sotheby's» Кимошди савдосида сотилган. Кимошди савдосидан олдин уларнинг қиймати 1 миллион доллардан 1,5 миллион долларгача баҳоланган эди.

Баскетбол юлдузига тегишли бўлган кроссовкаларни машҳур коллексиячи Ник Фиорелла сотиб олган.

Оёқ кийими Nike бренди томонидан баскетболчи учун махсус ишлаб чиқилган. Спортчи биринчи марта бу жуфт пойабзални 1984 йилда «Чикаго Буллз»даги биринчи мавсуми ўйинларида кийган.

Худди шу йили Nike ва Майкл Жордан ўзларининг Аir Jordan пойабзал ва кийим-кечак брендини ишга туширгандилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг