Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада қурбонлар кўпайди, Ўзбекистон элчихонаси баёнот берди: сўнгги янгиликлар

Москвада қурбонлар кўпайди, Ўзбекистон элчихонаси баёнот берди: сўнгги янгиликлар

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Москвадаги теракт сабаб ҳозиргача 60 киши ҳалок бўлган. Аммо департамент қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ҳозирда воқеа жойида мутахассислар ишлаб, қурбонларнинг шахсини аниқламоқда. 

Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. АҚШ томони ҳам воқеа ортида ИШИД турганини айтиб чиқди. 

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги Crocus City Hall марказида рўй берган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани, натижада тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу ҳисси билан қабул қилганини маълум қилган.

"Элчихона қабул қилувчи давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада. Ҳозирда жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, шунингдек, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини изҳор қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирамиз" дейилади маълумотда.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг cалл-марказига: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76.

Эслатиб ўтамиз, теракт 22 март куни кечаси юз берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг