Мяньмада бир ҳафталик миллий мотам эълон қилинди

Мяньмада зилзила муносабати билан бир ҳафталик миллий мотам эълон қилинди.
«Мотам 31 мартдан 6 апрелгача давом этади», – деб хабар берди MRTV Мянма ҳарбий хунтаси баёнотига таяниб.
Сўнгги маълумотларга кўра, Мяньмада 28 март куни содир бўлган зилзила натижасида 1700 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 340 киши жароҳатланган. 300 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Қўшни Таиландда камида 18 киши ҳалок бўлди.
Бангкокдаги 30 қаватли минора қулаган жойда қутқарув ишлари давом этмоқда. 78 киши бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, 7,7 магнитудали зилзила Мяньмада, жумладан, пойтахт Нейпитау ва иккинчи йирик шаҳар Мандалайда кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Ер силкинишлари Таиланд ва Хитойда ҳам сезилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter