Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навальний ва НАТО — Нобелга номзод

Навальний ва НАТО — Нобелга номзод

Фото: Викицитатник/Share America

Бу йилги Нобел мукофотига номзодлар рўйхатига 107 нафар киши ва 24 ташкилот номи киритилди, дейилади «Reuters» хабарида.

Рўйхатдагилар асосан мухолифатчилар, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар. Қизиғи, номзодлар орасида ҳарбий блок — НАТО ҳам бор.

Айрим номзод шахс ва ташкилотлар:

  • Стейси Абрамс — АҚШдаги сайлов жараёнлари фаоли;
  • Дэниэл Эллсберг — ҳарбий таҳлилчи;
  • Аминату Ҳайдар — ҳуқуқ ҳимоячиси (Ғарбий Саҳрои Кабир);
  • Алексей Навальний — россиялик мухолифатчи;
  • COVAX — коронавирусга қарши вакцинани тақсимлаш дастури;
  • НАТО — ҳарбий блок;
  • «Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» — нотижорий ташкилот;
  • Hong Kong Free Press — янгиликлар сайти;
  • «Чегара билмас репортёрлар» — халқаро ноҳукумат ташкилоти.

Эслатиб ўтамиз, Москва суди Алексей Навальнийга 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг