Нетаняҳу БМТ минбарида ноқулай вазиятда қолди

Бугун, 26 сентябр куни Ню-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху сўзга чиқди, бироқ унинг нутқи кескин муносабат билан кутиб олинди.
Кўплаб делегациялар унинг нутқи бошланиши билан зални эрта тарк этишди ва ҳозир бўлганлар унинг нутқини ҳайқириқ ва ҳуштак билан бўлиб туришди.
Намойишкорона норозиликларга қарамай, Нетаняху сўзлашда давом этди. У ўз нутқида Ғазо сектори унинг халқаро ҳамжамиятга мурожаатини эшиттирувчи овоз кучайтиргичлар билан ўралганини таъкидлади. Исроил бош вазири ҲАМАС жангариларини қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Исроил нафақат ўзини, балки Европа ва Американи ҳам “дарвозадаги варварлардан” ҳимоя қилмоқда.
Бенямин Нетаняху, шунингдек, Фаластин давлатлигини тан олган давлатларни антисемитизмда айблади. Бир ҳафта ичида Буюк Британия, Франция, Канада ва Австралия ҳукуматлари шундай қарорлар қабул қилишгади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter