Океанорти мактаб ўқувчилари орасида вейперлар кўпайиб кетди
АҚШ соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари мактаб ўқувчилари орасида «тамаки эпидемияси» тобора кенг тарқаб бораётганини қайд этишди. Бу ҳақда «Axios» хабар бермоқда.
Океанорти мактабларининг катта ва ўрта синфлари ўқувчилари орасида 2018 йили тамаки чекувчилар сони 4,9 миллион нафарга етди. 2017 йилда бу кўрсаткич 3,6 миллионга тенг эди.
Ҳамма бало электрон сигаретларда. Беш йилдирки, бошқа мобил қурилмалар қаторида электрон сигаретлар ҳам катта синфлар ўқувчилари орасида урфга айланди. Бироқ 2018 йил ҳаммасидан ошиб тушди — электрон сигаретнинг ёш ихлосмандлари сони бир йил нари-берисида яна 1,5 миллион нафарга кўпайди.
Вейперлар — электрон сигарет чекувчилар.
АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар назорати бошқармаси электрон сигаретни тамаки маҳсулоти сифатида таснифлайди, одатий сигарет ва сигаралар эса ёнувчи тамаки маҳсулотлари саналади. Қўшма штатларда тамаки истеъмоли олдини олиш мумкин бўлган касалликлар ва ўлимларнинг бош сабабчиси бўлиб қоляпти. Кашандаликнинг ибтидоси эса айнан ўсмирлик чоғига бориб тақалмоқда.
Электрон сигарет шунчаки замонавий қурилма эмас, балки кучли мойиллик уйғотувчи юқори даражадаги никотинга эга заҳарловчи восита.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter