Ўқувчини урган ўқитувчи ишдан ҳайдалди
Россиянинг Сочи шаҳрида дарс вақтида ўқувчини урган ўқитувчи ишдан ҳайдалди, дея хабар бермоқда ТАСС маҳаллий маъмурият маълумотига асосланиб.
Сочи шаҳар ҳокимиятига кўра, ҳодиса шаҳардаги 4-мактабда, тарих дарсида содир бўлган. Ўқувчига ҳеч қандай тиббий ёрдам керак бўлмаган, ўқитувчи унинг ота-онасидан кечирим сўраган.
Ўқитувчи ўша вақтда спиртли ичимлик истеъмол қилгани айтилмоқда. Аввалроқ, ўқувчи калтакланган видео интернетга чиқиб кетган ва полиция воқеа ортидан суриштириш бошлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter