Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган суткада Хитойда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилмади

Ўтган суткада Хитойда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилмади

Сўнгги 24 соат ичида Хитойда биронта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси хабар берган.

Сўнгги соатларда яна 3 киши коронавирусдан буткул соғайган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Хитойда 2019 йил декабрдан бошланган вирус мартга келиб пандемия деб эълон қилинди. Уни юқтирганлар сони 5 млн нафардан ошиб кетди.

Ўзбекистонда мазкур вирусдан касалланганлар сони 3036 тани ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг