Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликларнинг аксариятида маймун чечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд – Санэпидқўмита

Ўзбекистонликларнинг аксариятида маймун чечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд – Санэпидқўмита

Маймунчечак касаллиги вирусли инфекция бўлиб, организмнинг умумий заҳарланиши ҳамда терида ўзига хос  тошмалар тошиши билан кечади.

Санэпидқўмита ушбу касалликнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши эҳтимолини жуда кам дея баҳоламоқда.

«Маймунчечак касаллиги республикамиз ҳудудига кириб келиши эҳтимоли жуда кам. Негаки мамлакатимизда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (ҳалқ тилида чин чечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Aйнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймун чечагига қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради», – дейилади Қўмита маълумотида.

Қайд қилинишича, Европа мамлакатларида маймунчечак юқтирган беморлар ва мулоқотда бўлганларга нисбатан алоҳидалаш чоралари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса тўлиқ самара бермоқда.

ЖССТ Европа иттифоқи маълумотларига кўра, маймунчечак эпидемияси COVID-19 пандемияси даражасида глобал муаммо туғдирмайди. ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазият юзасидан баёнот берар экан,  ваҳимага берилишга ҳожат йўқ деб таъкидлади. Унинг фикрича, «маймун чечаги коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас, – биз mpox вируси билан қандай курашиш кераклигини биламиз».

Касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида:

  • маймунчечак касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш давлатларга  сафарларни чеклаш;
  • иш юзасидан хизмат сафарига борилган тақдирда, ёввойи ҳайвонлар ва кемирувчилар (маймунлар, каламушлар) билан мулоқотда бўлмаслик;
  • жамоат жойларига чиқишда шахсий гигиенага қаътий риоя қилиш;
  • тана ҳарорати кўтарилган ёки тошмалар тошган йўловчилар билан бирга ҳаракатланишга тўғри келганда имкон қадар санитария-муҳофаза (ижтимоий) масофани сақлаш, тиббий ниқоблардан фойдаланиш, қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов бериш;
  • жамоат транспортларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш, транспортдан тушгандан сўнг қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан тозалаш тавсия этилади. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг