Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парламент депутатига қамоқ жазоси берилди — Словакия

Парламент депутатига қамоқ жазоси берилди — Словакия

Мариан Котлеба.

Фото: EPA/UPG

Словакияда ўнг радикал Котлебачилар партияси (Бизнинг Словакия Халқ партияси — ĽSNS) етакчиси Мариан Котлеба тўрт йил-у тўрт ойга озодликдан маҳрум этилди. Тегишли рамзни тарқатиш воситасида фуқаролик жамияти ва демократияни хавф остига қўювчи ғояни қўллаб-қувватлагани учун суд унга шу жазони берди.

Сўнгги сўзида 43 ёшли айбланувчи «қандайдир жиноят содир этишда ўзини айбли деб ҳисобламаслигини» маълум қилган ва ҳукм юзасидан Олий судга арз қилиш ниятини билдирган.

Котлебанинг якуний сўзи саккиз соатча давом этган. Ҳукм кучида қолган тақдирда у депутатлик мандатини йўқотади. Словакия тарихида биринчи марта амалдаги парламентарий қамоқ жазосини олмоқда.

Котлеба ультрамиллатчи сифатидан танилган, лўлилар, мигрантлар ва қочоқларга нисбатан нафратли сўзлари билан ажралиб турган. ĽSNS партияси эса Европа иттифоқига қарши ҳамда Словакиянинг НАТОдан чиқиб кетишини талаб қилиб келмоқда. Партия 2016 йили Словакия парламентига кирган бўлиб, айни пайтда 150 та депутатлик ўрнидан 17 тасини банд этиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг