«Бу шармандали ҳолат» — Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) қошидаги Мудофаа разведка бошқармаси майори ўз мамлакати Исроилнинг Ғазога ҳужумларини «шартсиз» қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди.
Майор Харрисон Манн ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидаги постида истеъфога чиқишини эълон қилди.
АҚШнинг Ғазога ҳужумларида Исроилни қўллаб-қувватлаганига ишора қилган Манн, бу сиёсат Ғазода «ўн минглаб бегуноҳ фаластинликларнинг ўлдирилиши ва очликдан нобуд бўлаётгани»ни таъкидлайди.
Маннинг сўзларига кўра, ҳамкасблари Исроилни қўллаб-қувватлагани учун ўзини «ўзга коинотда яшаётгандек ҳис қилган». Қўшимча қилишича, «бу сўзсиз қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кенгроқ уруш хавфи кучайишини рағбатлантиради».
АҚШ армиясида 13 йил хизмат қилган, Яқин Шарқда разведка бўйича таҳлилчи бўлиб ишлаган яҳудий миллатига мансуб Манн сўнгги воқеалардан ҳайратда эканини айтади.
«Бу ақл бовар қилмайдиган шармандали ҳолат», — дейди Манн ўз постида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 ёшли АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари зобити Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида «Мен геноцид жиноятида иштирок этмайман», дея эълон қилиб, ўзига ўт қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter