Покистонлик вазир Ўзбекистонга келяпти

Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қуреши шу кунларда Ўзбекистонга ташриф буюради. У Марказий Осиёга ташрифини кеча Тожикистондан бошлаган.
Бугун, 25 август куни Қуреши тожик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин ва давлат раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган.
У ердан чиқиб, покистонлик вазир Ўзбекистон, Туркманистон ва Эронга бориши режалаштирилган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шоҳ Маҳмуд Қурешини қабул қилиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter