Президент маъмурияти раҳбари Қозоғистоннинг янги бош вазири бўлди
6 феврал куни Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси АМАНАТ партияси томонидан номзоди кўрсатилган Ўлжас Бектеновни мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлади. 69 депутат ёқлаб овоз берди, 7 нафари бетараф қолди. Қолган вазирлар тез орада тайинланиши керак.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Алихон Смоиловнинг ўзи истеъфога чиққанини таъкидлади.
«Ҳукумат тезкор қарорлар қабул қилиш ва самарали қадамлар қўйишда янги, муҳим рол ўйнаши керак. Халқимиз фаровонлиги йўлида иқтисодиётни диверсификация қилишни рағбатлантириш учун дадил, қатъий қарорлар қабул қилиниши лозим. Ҳукумат фаолиятига янги туртки бериш керак, буни жамоатчилик ҳам кутмоқда. Шу сабабли мен Алихон Смоиловнинг истеъфосини қабул қилдим», – деди Тўқаев.
Бектеновнинг бош вазирликка номзодини ҳукмрон партия раҳбари Эрлан Кошанов тақдим этди. Президент буни тасдиқлади.
Ўлжас Абаевич бунгача Президент Администрацияси бошлиғи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат истеъфосини қабул қилишга доир ҳужатни имзолаган ва Бош вазир вазифаларини вақтинча Роман Василевич Скляр зиммасига юклаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter