Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Зеленскийнинг ўғли биринчи синфга борди

Президент Зеленскийнинг ўғли биринчи синфга борди

Фото: «Instagram»

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ўғли мактабга илк қадамини қўйди. Кириллнинг ҳаётидаги янги босқич ҳақида онаси, давлат раҳбарининг турмуш ўртоғи Елена Зеленская инстаграмда пост ёзиб қолдирди.

«Ўғлимиз Кирилл энди биринчи синф ўқувчиси. Бугун у илк бор партада ўтириб, биринчи ўқитувчиси ва синфдошлари билан учрашди», — деб ёзди мамлакат биринчи хоними ўзининг «Instagram»даги саҳифасида.

Бу тонг оиламизда ўзгача бўлди, негаки кейинги 12 йил давомида Кирилл дўстлик ва умидсизликни таниши, феъл-атворини чиниқтириши ва масъулиятли бўлишига тўғри келади, деб қўшиб қўйди у. Кирилл нафақат мактаб дастурини ўзлаштиради, балки ўзгараётган мамлакатда яшашни ўрганади.

«Фарзандларимиз — келажак авлодимиз. Улар чекловлар ва бемаъни ёдлашларни билмайди. Улар мактабни яхши кўриши ва бажонидил таълим олишига ишонамиз. Сўнгра эса қалби йўл кўрсатган касбни танлашади ва мамлакатимиз учун кўпгина фойдали ишларни амалга оширишади», — дея сўзларини давом эттирган Зеленская.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг