Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Беларусда ядровий қуролларни жойлаштириш режасини эълон қилди

Путин Беларусда ядровий қуролларни жойлаштириш режасини эълон қилди

Шу йилнинг 1 июль куни Россия Беларус ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлайди, деди Россия президенти Владимир Путин «Россия 24» телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳудудида Россиянинг тактик ядровий қуролларини жойлаштириш масаласини анчадан бери кўтариб келган. Путиннинг таъкидлашича, Россия Беларусга қурол бермайди, балки ўзиникини бу мамлакат ҳудудига қўяди.

Унинг сўзларига кўра, Лукашенко билан мазкур масала бўйича музокаралар олиб боришига Буюк Британиянинг Украинага кучсизлантирилган уранли снарядларни етказиш тўғрисидаги эълони ҳам сабаб бўлган.

Путин Беларус ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришда Россия Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бузмаслигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг