Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин «бешинчи ғалабаси» сари қадам ташлади

Путин «бешинчи ғалабаси» сари қадам ташлади

Владимир Путин

Марказий сайлов комиссияси Владимир Путинни Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди.

Путин номзоди учун комиссия томонидан тасдиқланган 60 минг имзодан 91 таси ҳақиқий эмас деб топилди, бу умумий сонининг 0,15 фоизини ташкил этади. Жами штаб томонидан 315 минг имзо топширилди— бу ўз-ўзини кўрсатган номзод учун талаб қилинадиган максимал рақам.

Путиннинг ишончли вакиллари — актёр Сергей Безруков, саксофончи Игор Бутман, қўшиқчи Шаман (Ярослав Дронов), режиссёр Никита Михалков ва бошқалардан иборат, жами 346 киши эди.

Сайловлар 15-17 март кунлари бўлиб ўтади. Агар у ғалаба қозонса, бу Путиннинг бешинчи ва қаторасига учинчи президентлик муддати бўлади. 2020 йилда қабул қилинган Конституцияга киритилган ўзгартиришлар унинг ваколатларини нолга қайтарди, бу эса унга 2024 ва 2030 йилларда қайта сайланиш ҳуқуқини беради.

Сайловда, шунингдек, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий, Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков, Коммунистик партия аъзоси Николай Харитонов ҳам иштирок этади. Улар ҳам номзодлик гувоҳномаларини олишган.

Фуқаролик ташаббуси партиясидан Борис Надеждин номзоди илгари сурилганди. 23 январь куни унинг штаб-квартираси рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган 100 минг имзо тўплангани ҳақида хабар берганди. «Биз уни рақиб деб ҳисобламаймиз», деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг