Россия атом электр станциялари (АЭС) дунёда энг талабгир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳридаги Жаҳон атом ҳафталиги халқаро форумида маълум
қилди.
Асосий баёнотлар:
Путин Россия учун устувор вазифа улар қаерда жойлашганидан қатъи назар, атом энергетикаси объектларининг ядровий хавфсизлигини таъминлаш эканини қайд этди.
“Энг аввало, бизнинг мамлакатимиз учун мутлақо устувор вазифа улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ядро объектлари ва қурилмаларининг ядровий хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилишдир”, - деди Россия етакчиси.
Тадбир бошланиши олдидан Путин “Атом” павильонида хорижий делегациялар раҳбарлари билан мулоқот қилди. Учрашувда Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросси, Беларусь президенти Александир Лукашенко, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Мьянма президенти вазифасини бажарувчи Мин Аун Хлайн, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқалар иштирок этди.
Москвада 25-28 сентябрь кунлари Россия атом саноатининг 80 йиллигига бағишланган Жаҳон атом ҳафталиги халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирга 118 та давлат вакиллари ташриф буюрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter