Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин уч йилда илк бор Макрон билан гаплашди

Путин уч йилда илк бор Макрон билан гаплашди

Уч йил ичида биринчи марта: Путин Макрон билан телефон орқали гаплашди

Томонлар Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятни, жумладан Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро ва АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига зарбаларини муҳокама қилди. 

Раҳбарлар Эрон ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага риоя қилинган ҳолда тинч ядровий энергетикани ривожлантириш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, Эрон ядро дастури атрофидаги инқироз ва Яқин Шарқдаги бошқа қарама-қаршиликлар фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиниши керак. 

Украинадаги можарони Путин Ғарб давлатларининг "Россиянинг хавфсизлик манфаатларини менсимайдиган сиёсатининг бевосита натижаси" деб атади. 

Унинг сўзларига кўра, Ғарб кўп йиллардан бери Украинада Россияга қарши ўрин яратиб келмоқда ва ҳозирда “Киев режимини турли замонавий қуроллар билан озиқлантириш” орқали жанговар ҳаракатларни узайтирмоқда, деб ёзади Кремл. 

Россия президенти агар можаро сабаблари ва янги ҳудудий воқеликлар инобатга олинса, музокараларга тайёр эканини айтди. 

Ўз навбатида Эммануэл Макрон ўт очишни тўхтатишга ва имкон қадар тезроқ музокараларни бошлашга чақирди. 

Давлат раҳбарлари яқин вақт ичида бир-бирларига яна қўнғироқ қилишга келишиб олдилар, дея хабар бермоқда Reuters Елисей саройига асосланиб.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг