Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси европалик сиёсатчилар энг кўп маош олади?

Қайси европалик сиёсатчилар энг кўп маош олади?

Германия канцлери Олаф Шолц Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари орасида энг юқори маош олади. Бу ҳақда VSquare портали ёзмоқда.

Портал маълумотларига кўра, немис сиёсатчиси йилига 348 300 евро ёки ойига тахминан 29 минг евро маош олади. Мутлақ иш ҳақи миқдори бўйича иккинчи ўринни Австрия канцлери Карл Нехаммер эгаллади. Кучли учликни Люксембург бош вазири Люк Фриден якунлайди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, Шолц ўртача Германия фуқаросидан 5,9 баробар кўп маош олади.

VSquare шунингдек, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи аъзолари орасида ўз мамлакатидаги ўртача маошга нисбатан энг юқори маошни олишини ёзган. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ва учинчи ўринларда Словакия Бош вазири Роберт Фицо ва Чехия Бош вазири Петр Фиала жой олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг