Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон қор қоплонини миллий рамз сифатида қабул қилди

Қирғизистон қор қоплонини миллий рамз сифатида қабул қилди

2023 йил 30 декабрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қор қоплонини Қирғизистон Республикасининг миллий рамзи сифатида тан олиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжат «қор қоплони ва унинг экотизимини сақлаш бўйича ташаббусларни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида» қабул қилинган.

Президент маъмурияти қор қоплани «нафақат табиий бойлик ва маданий фаровонлик рамзи, балки жаҳон ҳудудининг 1/3 қисмини эгаллаган тоғ экотизимининг барқарорлиги ва саломатлиги кўрсаткичи» эканлигини эслатди.

2019 йилда Қирғизистонда 330 та қор қоплони борлиги маълум қилинган эди. Ҳайвон Қизил китобга киритилган, уни отганлик учун жарима 1,5 миллион сомни (тахминан 17 минг доллар) ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг