Қўшни давлатда -45 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
Қозоғистонда 20-22 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотлари тақдим этилди. Мамлакат шарқий ҳудудларида -45°C гача совуқ тушиши кутилмоқда.
«Қазгидромет» маълумотларига кўра, Арктика антициклони Қозоғистоннинг шимоли, шарқи, жануби-шарқи ва марказида совуқ ҳавони сақлаб қолишда давом этмоқда. Шу билан бирга, республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий, жануби ва жануби-шарқида жанубий циклони билан қор ёғиши, тоғли ҳудудларда кучли қор ёғиши, шунингдек, республиканинг жануби-шарқида совуқнинг босқичма-босқич сусайиши кутилмоқда.
Ғарбда ҳаво ҳароратининг пасайиши прогноз қилинди: кечаси минус 10-25 даража совуқ, кундузи минуч 5-15 даража совуқ, республиканинг шимолий ва марказий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 28-38 даражагача совуқ бўлади. Шарқий ҳудудларда кечаси 32-45 даража, кундузи 20-32 даража совуқ бўлади.
Қозоғистонни 16 февралдан бошлаб Арктика совуқлари қоплаган. Ушбу антициклоннинг бир чеккаси Ўзбекистон ҳудудига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter