Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда педофилларни жазолашнинг оғир шакллари таклиф этилди

Қозоғистонда педофилларни жазолашнинг оғир шакллари таклиф этилди

Қозоғистон Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида парламент депутати Асхат Аямагамбетов педофиллар учун умрбод қамоқ жазоси жорий этишни таклиф қилди.

«Биз ҳам узоқ баҳслашдик. Вояга етмаганларни зўрлаганлик учун умрбод қамоқ жазоси стандарти таклиф қилинмоқда. Ҳеч қандай муқобилларсиз... Хорижий тажриба бор. Буни бизга олимлар ҳам таклиф қилишган. Қамоқдан озод қилинадиган барча педофиллар учун, ҳатто шартли назорат тугатилиб, судланганликлари олиб ташланганидан кейин ҳам, биз улар умрининг қолган қисмида пробация назоратида бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Агар яшаш жойи, иш жойи ўзгарса, ҳаммаси тегишли органлар назоратида бўлиши керак», дейди Асхат Аямагамбетов.

Сўнгги вақтларда Қозоғистонда бир неча даҳшатли жиноятлар содир бўлди — болалар ваҳшийликлар қурбони бўлди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, фақат қонунларни ўзгартириш етарли эмас, уларнинг ижроси ҳам таъминланиши керак.

Қозоғистон педофилларни кимёвий кастрация кўринишидаги мажбурий даволаш тартибини ҳам таклиф қилмоқда. Хусусан, бу усулни жазо муддатини ўташ давомида эмас, балки озод қилишдан олдин қўллаш таклиф этилган. Бироқ, бу масалада ҳали бир тўхтамга келингани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг