Улкан қулупнай Гиннесснинг рекордлар китобига кирди
Исроилдаги оила етиштирган дунёдаги энг улкан қулупнай Гиннесснинг рекордлар китобига кирди.
Исроил Марказий округининг Кадима-Цоран қишлоқ хўжалиги ширкатидаги Ариэллар оиласига қарашли плантанцияда энг йирик қулупай топилди. Оғирлиги 289 грамм, айланаси 34 сантиметрни ташкил этган ушбу қулупнай меваси Илан навига мансуб. Ушбу нав муаллифи Исроил қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ташкилотида фаолият юритувчи Нир Дай исмли олим ҳисобланади.
Улкан қулупнайни тарозида тортишда олим ҳам қатнашди, унинг таъкидлашича, бу йил совуқ об-ҳаво сабабли мавсум кечикди, шу боис айрим резаворлар қўшалоқ бўлиб ривожланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter