Россия Афғонистон ислом амирлигини расман тан олди

Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов хабар берди, дея ёзмоқда рус ОАВлари.
3 июл куни эрта тонгда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Афғонистоннинг Россиядаги янги элчиси Гул Ҳасаннинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Афғонистон элчиси 1 июл куни Москвага етиб келди. Эртаси куни у ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2021 йилда Толибон ҳокимиятга келганидан бери Афғонистоннинг Россиядаги биринчи элчиси бўлди.
Россия апрел ойида Афғонистон билан дипломатик миссиясини элчихона даражасига кўтарди. Илгари Афғонистон билан муносабатларда фақат муваққат ишлар вакили даражасида иш олиб борилган. Янгиланиш "Толибон" Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилганидан кўп ўтмай амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон янги ҳукуматини 2021 йилдан буён ҳеч бир давлат тан олмай келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter