Руандадаги президент сайловида амалдаги давлат раҳбари 99,15 фоиз овоз тўплади.
Руанданинг амалдаги президенти Пол Кагаме давлат раҳбарлиги учун ўтказилган сайловда, варақаларнинг 79 фоизи санаб бўлингач, 99,15 фоиз (7,1 млн) овоз тўплади.
Унинг рақиблари — яшиллар етакчиси Фрэнк Хабинеза ва мустақил номзод тегишли равишда 0,53 ва 0,32 фоиздан овоз тўплаган.
Руандада 15 июл куни умуммиллий сайловлар бўлиб ўтди. Шу куни президентдан ташқари, депутатлар палатаси аъзолари ҳам сайланган.
Маълумот учун: Пол Кагаме — 66 ёшда, Руанда тарихидаги 8-президент, 2000 йилдан буён ушбу лавозимда ўтирибди. Навбатдаги сайловдан сўнг у Руандани камида 2029 йилгача бошқаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter