Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Руминияда НАТОнинг Европадаги энг йирик базаси қурилиши бошланди

Руминияда НАТОнинг Европадаги энг йирик базаси қурилиши бошланди

Фото: Коммерсант

Руминияда НАТОнинг Европадаги энг йирик базаси қурилиши бошланди. Қурилиш қиймати €2,5 миллиардни ташкил этади, деб хабар берди Euronews.

База ҳудуди 2,8 минг гектар бўлиб, Констанца уездида жойлашади, унинг яқинида Қора денгиз бўйидаги румин порти ҳам бор. «Америка авиабазаси жойлашадиган бу ҳудуд 2,5 млрд евро қийматидаги давлат инвестициялари киритилгач, чинакам шаҳарчага айланади», — деб хабар берди телеканал.

Лойиҳа учиш-қўниш йўлаклари, қурол-аслаҳа платформалари, ҳарбий самолётлар учун ангарлардан ташқари, мактаблар, болалар боғчалари, дўконлар ва шифохоналарни қуришни ҳам ўз ичига олади.

Шимолий Атлантика алянси сўнгги пайтларда шарқий ҳудудларига эътиборни кучайтирмоқда. Руминиядаги тилга олинган базада айни пайтда 5 минг нафар ҳарбий — асосан америкаликлар жойлаштирилган. Қурилишдан сўнг бу ердаги ҳарбийлар сони 10 минг нафарга етиб, Европадаги энг йирик НАТО базасига айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг