Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайёранинг энг бой одами ўзгарди — Forbes

Сайёранинг энг бой одами ўзгарди — Forbes

Forbes журнали ўзининг йиллик рейтингида биринчи марта Илон Маскни сайёрадаги энг бой одам деб тан олди.

Унинг бойлиги 219 миллиард долларга баҳоланган.

Бунгача Илон Маск фақат Forbes Real Time рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Forbes 1982 йилдан буён миллиардерлар рўйхатини мунтазам тузиб келади. АҚШ бойлари ўртасидаги илк рейтинг эса узоқ 1918 йилда тузилган ва унда Жон Рокфеллер биринчи ўринни эгаллаган. 

Бироз аввал, Маск «Twitter» ижтимоий тармоғи қимматбаҳо қоғозларининг 9,2 фоизини сотиб олгани ва компаниянинг энг йирик акциядорига айлангани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг