Бразилияда етти қаватли уй қулаб тушди (видео)

Бразилиянинг Форталеза шаҳрида етти қаватли уй қулаб тушди. Ҳодиса кеча, 15 октябрда содир бўлгани айтилмоқда.
Эрталаб, соат 10:30да Руа Тибурсио Кавалканте кўчасидаги Дионисио-Торрес кварталида бахтсиз ҳодиса рўй берган. Ўт ўчириш хизмати томонидан тасдиқланишича, бино қулаши оқибатида бир киши вафот этган.
Шу билан бирга яна бир кишининг ҳаёти сақлаб қолингани айтиляпти. Айни вақтда у касалхонага етказиб борилган.
Қулаб тушган уйда яшаган одамлар ҳозиргача вафот этганлар ва жароҳат олганлар ҳақида расмий хабар кутмоқда. Ҳодиса рўй берган жойда қидирув-қутқарув хизмати иш олиб боряпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter