Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат Назарбоевнинг Хавфсизлик Кенгашига умрбод раислигини бекор қилди

Сенат Назарбоевнинг Хавфсизлик Кенгашига умрбод раислигини бекор қилди

Қозоғистон Сенати Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик Кенгаши ва Қозоғистон халқлари ассамблеясига умрбод раислигини бекор қилишни маъқуллади. 

Қозоғистон парламенти сенати пайшанба куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди.

«Қозоғистон халқи ассамблеяси тўғрисида»ги қонун Қозоғистоннинг биринчи президенти — Элбошининг (Нурсултон Назарбоев) Қозоғистон халқи ассамблеясига умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқини истисно қилишни таклиф қилди.

«Хавфсизлик кенгаши тўғрисида»ги қонун. Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбошининг Хавфсизлик Кенгашига раҳбарлик қилиш ва Хавфсизлик Кенгаши аппарати фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун умрбод ҳуқуқини истисно қилувчи ўзгартиришлар киритишни таклиф қилади», — дейилади қонун бўйича хулосада.

2021 йил апрелида Назарбоев Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ваколатларини мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга ўтказган эди. Хавфсизлик кенгаши раҳбари лавозимини эса 2022 йил январ ойидаги тартибсизликлар пайтида Тўқаевга ўтказилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг