Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Назарбоев академик унвонидан маҳрум қилинди

Нурсултон Назарбоев академик унвонидан маҳрум қилинди

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев академик мақоми бекор қилинди, деб хабар берди мамлакат Илм-фан вазирлиги.

Илм-фан вазири Саясат Нурбек Қозоғистонда академиклар рўйхати қайта тиклангани ҳақида маълум қилди – бундай мақоми бекор қилинган орасида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ҳам бор.

«Маълумки, Президент қарори билан Фанлар академиясида рўйхат қайта ишга туширилди, бизда Республика жамоат бирлашмаси бор, бу эски Фанлар академияси, у 2000 йилларнинг бошидан бошлаб мавжуд эди. Шу билан бирга, ўтган йили Президент қарори билан янги фанлар академияси ташкил этилиб, 9 нафар академик сайланган», дейди вазир.

Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ҳақида гапира туриб, вазир собиқ Элбоши энди академик эмаслигини ҳам тасдиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг