Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шенген мамлакатлари»да бўлиш визаси 12 фоизга қимматлади

«Шенген мамлакатлари»да бўлиш визаси 12 фоизга қимматлади

Энди Шенген мамлакатларида қисқа муддат қолиш учун виза (C тури визаси) олишда 90 евро тўлов қилинади.

Нархларнинг ошиши ҳақида Словения Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди. 

Бунда 12 ёшгача бўлган болалар учун нарх 45 евро, олти ёшгача бўлган болалар учун эса бепул бўлади.

Виза тўловларининг ошган тарифи 11 июндан бошлаб амал қилади.

Маълумот учун, ҳозирда катталар учун Шенген визаси 80 евро.

Виза нархи, Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг, яъни «Шенген мамлакатлари» 2022 йил сентябр ойида қисқа муддатли эмиссиянинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги келишувни тўхтатганида сезиларли даражада ошди. Бунгача тўлов миыдори 35 евро бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг