Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шенген зонасига аъзо мамлакатлар сони битта кўпаяди

Шенген зонасига аъзо мамлакатлар сони битта кўпаяди

Фото: «Twitter»

Загреб блокнинг ташқи чегараларидаги ўз қисмини самарали ҳимоялай олишига Брюсселни ишонтирганидан сўнг, Европа иттифоқи Хорватияни Шенген зонасига киритишга розилик берди.

Ушбу мамлакатни Шенген бўйича баҳолаш 2016–2020 йиллар давомида олиб борилди. Еврокомиссия Хорватияни Шенгенга қабул қилиш учун тавсияни 2019 йилнинг октябрида берганди.

Хорватия айнан қачондан бошлаб Шенген аъзосига айланиши ҳозирча маълум эмас. Мамлакат бош вазири Андрей Пленкович Хорватия ЕИ эркин саёҳатлар зонасига 2022 йилда қабул қилинишига умид қилмоқда.

Маълумот учун: Шенген зонасига 26 мамлакат, жумладан, ЕИ аъзоси бўлмаган Швейцария ва Норвегия қўшилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг